Жаҳон | 19:42 / 19.04.2016
1647
1 дақиқада ўқилади

Москва Афғонистонга 10 минг дона Калашников автоматлари ва 63та Ми-17 вертолёти етказиб берди

Россия президентининг Афғонистондаги махсус вакили, Россия ТИВ иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабуловнинг маълум қилишича, расмий Москва Кобулга 10 минг дона Калашников автомат қуролларини ва 63та Ми-17 вертолётларини беғараз мақсадда етказиб берган. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги хабар қилмоқда.

«Аввалги шартномага мувофиқ, 63та Ми-17 вертолётини етказиб бериб, мажбуриятимизни бажардик. Сўнггги маротаба, Афғонистон ҳукуматига 10 мингта Калашников ва 2,1 миллионта патрон юбордик. Булар беғараз ёрдам доирасида амалга оширилди», — деган Кабулов.