Спорт | 11:26 / 19.04.2016
1655
1 дақиқада ўқилади
Обама Бостон марафонини протез билан югуриб ўтган қизга миннатдорчилик билдирди
Америка президенти Барак Обама CBS News'нинг 2013 йилдаги терактлар натижасида жароҳат олганидан кейин Бостон марафонида қатнашган Адрианна Ҳаслет ҳақидаги янгилигига муносабат билдирди.
"Адрианна, Бостондаги матонат учун раҳмат. Террор ва бомбалар бизни мағлуб этолмайди. Биз давом эттирамиз, биз пойгани ниҳоясига етказамиз!", - деб ёзди Обама ўз твиттерида.
Президент терактдан сўнг пайдо бўлган Boston Strong (ёки Be Strong — кучли бўл) шиорини қўллаган.
Профессионал раққоса Ҳаслет уч йил илгари юз берган теракт туфайли оёғидан ажралди, бироқ 2016 йилдаги марафонни тугата олди.
Бундан аввалроқ, Бостон марафонида эфиопиялик спортчилар ғалаба қозонишгани ҳақида хабар берилганди.