Спорт | 23:46 / 19.04.2016
1745
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда ўзи учун муҳим бўлган ғалабани қўлга киритди

Осиё Чемпионлар Лигаси «C» гуруҳи 5-туридан ўрин олган "Ал Жазира" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 10 дақиқасида Шерзод Каримов ҳисобни очди. Танаффусга қадар ушбу ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимнинг 62 дақиқасида Никита Рибкин ўз жарима майдончасида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади, деб топилди ва унинг дарвозаси томон пенальти белгиланди. Али Мабхут уни бехато бажарди, 1:1.

Икки дақиқа ўтар-ўтмас Игорь Сергеев “Ал-Жазира” ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 84 дақиқада яна Сергеев катта саҳнага чиқди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисини рақиб жарима майдончасида йиқитишди ва унинг ўзи 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширди. Пенальтини бехато бажарган ҳужумчимиз ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Пахтакор” назарий жиҳатдан кейинги босқичга чиқиш учун имкониятни сақлаб қолди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Тракторсози" сафарда "Ал Ҳилол"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Энди "Пахтакор" гуруҳдан чиқиши учун Тошкентда ҳам "Ал Жазира"ни мағлуб этиши керак. Шу билан бирга "Тракторсози" ўз уйида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиши шарт.

"Ал Ҳилол" - "Тракторсози" учрашуви 0:2 ҳисоби билан якунланди.

ОЧЛ-2016
"D" гуруҳи, 5-тур.
"Ал Жазира" - "Пахтакор" 1:3
Голлар: Каримов 9, Али Мабхут 61 пенальти, Игорь Сергеев 63, Игорь Сергеев 83 пенальти.
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов 20, Азим Аҳмедов 24, Саиф Халфан 42, Али Мабхут 53, Никита Рибкин 62, Аднан Ораховац 77. 

"Ал Жазира"- Ал Сенани, Халфан, Мабхут, Парк Жонг Ву, Тиаго Невес, Геилани (Халфан Муборак, 75), Рашид, Муса, Юсуф, Ал Ҳашми (Кенвайн Жонс, 65), Абдулазиз.

"Пахтакор"- Никита Рибкин, Аднан Ораховац, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов (Ойбек Қиличев, 88), Игорь Сергеев, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак (Акбар Исматуллаев, 74).