Олимлар Фредди Меркьюрининг овози сирини фош қилишди
Австрия, Чехия ва Швециянинг акустика бўйича мутахассислари Queen гуруҳи солисти Фредди Меркьюрининг архивдаги қўшиқларини таҳлил қилиб чиқишди ва унинг овози айнан нимаси билан ажралиб туришини аниқлашди. Изланишлар натижаси Logopedics Phoniatrics Vocology журналида баён қилинган.
Олимлар қўшиқчининг овози тўрт октавалиги ҳақидаги миш-мишни тасдиқлашмади.
"Фредди Меркьюрининг овози - катта ёшли соғлом киши учун меъёр ҳисобланади - ундан кўп ҳам, кам ҳам эмас", - деб ёзади мақола муаллифи воксолог Кристиан Ҳербст.
Меркурий ўз овозини моҳирона бошқариб, тенор сифатида куйловчи баритон бўлган. Унинг опера юлдузи Монсеррат Кабалье билан баритонда дуэт куйлаш таклифини рад этгани маълум. Меркьюри мухлислари унинг овозини "баритон" сифатида танимай қолишларидан қўрққан.
Бундан ташқари, олимлар Меркьюрининг "қичқирувчи" ижроси пайтидаги овозининг бузилишини ўрганиб чиқишди.
Олимлар бугунги кун қўшиқчисидан Меркьюрининг ижро этиш услубини ўхшатиб бериши сўрашган ва воксологлар унинг кекирдагини бир сонияда 4 минг кадр тезлигида видеотасмага ёзишган.
Аён бўлишича, Queen гуруҳи солисти деярли тувин қўшиқчилиги усталарининг маненрасида куйлаган: унда нафақат овоз, балки қоринча бурмалари ҳам ҳам иштирок этган. Шунингдек, Меркьюрини ўзига хос норавон ва тез вибрато ажратиб турарди.
Queen - 1970 йилларнинг ўрталарида катта шуҳрат қозонган ва рок мусиқаси тарихидаги энг омадли гуруҳлардан бири. Гуруҳ таркиби: Жон Дикон, Брайан Мэй, Рожер Тэйлор ва Фредди Меркьюри — вокал ижрочиси ва 1991 йилга қадар гуруҳнинг "юзи".