Иқтисодиёт | 18:46 / 19.04.2016
2872
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси 3,225 трлн сўмлик акцияларни сотувга чиқаради
«Ўзбекнефтгаз» МХК фонд бозорига 3,225 трлн сўмдан ортиқ қимматли қоғозларини жойлаштиради.
Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва назорат қилиш маркази, компания акциялари эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказган.
Компания мазкур эмиссия доирасида умумий қиймати 3 225 654 158 сўмлик донаси минг сўмдан бўлган оддий акцияларни сотувга қўяди.
Ушбу акциялар ёпиқ савдо усулида жойлаштирилади.