Жамият | 11:18 / 19.04.2016
2087
1 дақиқада ўқилади
Стас Михайловнинг тоби қочиб, концерти бекор қилинди
Россияликларнинг севимли ва “энг қадрли” қўшиқчиси Стас Михайлов 18 апрель куни Ставрополда “Я буду с тобой” номи билан ўтиши керак бўлган концерт дастурини бекор қилди. Бунга тўсатдан қўшиқчининг мазаси қочгани сабаб бўлди.
Энди Михайлов концерти ташкилотчилари чипталарнинг пулини мухлисларга қайтаради.
Қўшиқ шинавандалари концерт залига киритилган, бироқ артист тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилган. Унга тез ёрдам чақирилган ва у касалхонага олиб кетилган.
Унинг бугун – 19 апрель куни режалаштирилган Ессентукидаги концертининг тақдири ҳали маълум эмас.