Жамият | 11:42 / 19.04.2016
2469
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳайвонот боғида лама ташриф буюрувчилар айби билан нобуд бўлди

Тошкентда жойлашган ҳайвонот боғида ташриф буюрувчиларнинг айби билан лама ҳалок бўлди.

Ҳайвонот боғи маъмурияти маълумотларига кўра, лама полиэтилен халталардан заҳарланиб ўлган. Шунингдек, унинг ошқозонидан пластик идишларнинг қопқоғи ва бошқа аллергия қўзғатувчи буюмлар топилган.

Бу ташриф буюрувчилар ҳайвонлар хонасига отган нарсаларни ютиб юбориб ҳалок бўлган жониворларнинг биринчиси эмас.

Ҳайвонот боғи ходимлари бундай ҳолатларнинг олдини олиш чора-тадбирлари кучайтирди. Дам олгани келганлардан ҳам ёт буюмларни катакка отмасликни илтимос қилмоқда. Шу мазмундаги мурожаат ижтимоий тармоқларда ҳам аҳоли томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўз қўли билан емиш беришни жуда ҳам истаганлар учун ҳайвонот боғи ҳудудида махсус расталарда айнан ҳар бир жонивор учун аталган алоҳида емишлар тақдим этилади.