Жаҳон | 06:01 / 19.04.2016
1659
2 дақиқада ўқилади

Венесуэла АҚШни нефть ҳажмини музлатиш бўйича музокараларнинг муваффақиятсиз якунланишида айблади

Венесуэла нефть вазири Эулохио дель Пино Қатар пойтахти Доҳада нефть ҳажмини музлатиш бўйича бўлиб ўтган музокаралар натижаларини "ранжитадиган" деб атади. Унинг айтишича, музокаралар АҚШнинг босими туфайли барбод бўлган.

"Биринчи марта ОПЕКка кирувчи ва кирмайдиган 18 та давлат нефть ҳажмини музлатиш бўйича келишувни имзолагани учрашдилар ва бу империя манфаатлари учун таҳдиддек қабул қилинди. АҚШ Давлат котиби учрашувдан бир ҳафта олдин Форс кўрфазининг барча давлатларига ташриф буюриб чиқди. Бу бизнинг давлатга қарши уруш, чунки нефть нархининг пастлиги Венесуэлани тугатишга имкон беради, деб ҳисобланади. Мутлақ равшанки, бу иқтисодий босим элементларига эга урушдир", деб айтди дель Пино журналистларга.

Дель Пино бундай ҳаракатлар нефть бозорининг навбатдаги қулашига олиб келиши мумкин, деб таъкидлади. Бу эса эртами-кечми экспертлар яна музокаралар столи атрофига ўтиришларини англатади, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

"Бизга қандай йўл тутишимизни ўйлаб кўришга вақт керак. Келишув шартини қайтадан муҳокама қилиш лозим", деб таъкидлаб ўтди дель Пино.

Дель Пино Россия энергетика вазири Александр Новак билан учрашиб, юзага келган вазиятни муҳокама қилмоқчи эканлигини аниқлаштириб ўтди.