Фан-техника | 16:50 / 19.04.2016
5172
1 дақиқада ўқилади

Хакерлар исталган телефонни бузиб очиш имконига эга экани айтилди

Хакерлар ҳар қандай телефонни бузиб кира оладилар, бунинг учун уларга телефон рақамни билиш кифоя. Бу ҳақда The Guardian нашрида хабар берилган.

Бузиб очишнинг мазкур усули биринчи марта Германияда хакерлар конференциясида намойиш этилганди. Хавотирли жиҳати хакерлар SS7 ички хизмат алмашинувидан фойдалана олишади.

Мобил рақам ёрдамида телефонга кириб, хакер SMS хабарларни ўқий олади, қўнғироқларни тинглай олади ва гаджет эгасининг қаерда эканини кузата олади.