Хитойда махфий ҳужжатларни пуллаган сотқинни ўлимга маҳкум этишди
Хитой Халқ Республикаси суди хориж хуфия хизматига махфий ҳужжатларни сотгани учун ўз фуқаросини ўлим жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси орқали маълум қилинган.
Телерепортажга кўрсатилишича, Хуан Юй исмли киши 1997-2004 йилларда Чэнду шаҳридаги давлат илмий тадқиқот криптографик институларидан бирида компьютер мутахассиси сифатида ишлаган.
2002 йили ишдан кетишидан аввалроқ, у ўз ташаббуси билан қайси давлатга доирлиги айтилмаётган хориж разведкаси билан боғланади ва махфий маълумотларни сотишни таклиф қилади.
Маҳкум умумий ҳисобда хориж махсус хизматига 150 мингта материал етказган. Улардан 90таси “алоҳида муҳим”, 292таси “ўта махфий” грифли ва 1,7 мингтаси “махфий” маълумотлар сирасига кирган.
Шу йиллар давомида у ўз хизматлари учун умумий миқдорда 700 минг доллар пул олган.
Ҳукумат уни 2011 йилда ҳибсга олган ва ушбу маблағни мусодара қилган. Унга олди-сотдида ёрдам берган рафиқаси эса беш йиллик қамоққа ҳукм этилди.
Ҳужжатдаги маълумотлар бегона қўлларга тушиши оқибатида “мамлакатнинг партиявий, сиёсий, ҳарбий ва молиявий алоқалари шифрланган каналлари хавфсизлигига жиддий зиён етган.
Белгиланган ўлим жазоси амалга оширилгани тўғрисида хабар берилмаган.