Фан-техника | 14:10 / 20.04.2016
2072
3 дақиқада ўқилади

Apple смартфонлар бозоридаги етакчиликда яна Samsung’дан ортда қолди

TrendForce таҳлилий компанияси смартфонлар сотувининг кескин пасайиб кетганидан далолат берувчи тадқиқот натижаларини эълон қилди. Мутахассисларнинг қайд этишича, 2016 йилнинг биринчи мавсумида iPhone сотуви кескин даражада пасайиб кетди ва бу Samsung янада кўпроқ маҳсулотларини бозорга чиқаришида ўз таъсирини кўрсатди.

Кам ишлаб чиқарилмоқда, кам сотилмоқда

2016 йилнинг дастлабки уч ойи мобайнида Apple дунёда бор-йўғи 292 миллионга яқин смартфонлар ишлаб чиқарди. Ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганда, мазкур қисқариш (1,3 фоиз) сезиларли даражада ўзгармади. Бироқ ушбу кўрсаткичларни аввалги мавсум билан солиштирганда, сотув жараёни 18,6 фоизга камайиб кетган.

Энг кучли учлик

2016 йилнинг биринчи мавсуми сарҳисобига кўра, смартфонлар бозоридаги энг олий ўринни ҳануз 27,8 фоизли натижа билан Samsung эгаллаб келмоқда. Ўтган мавсумда унинг улуши 22,1 фоизни ташкил этган эди.

Apple эса ҳамон иккинчи поғонани забт этмоқда. Бироқ, унинг кўрсаткичи ўтган уч ойга нисбатан 20,9 фоиздан 14,4 фоизга тушиб кетган. Бу эса компанияда мазкур муаммо олдини олиш учун керакли чоралар кўриш лозимлигига асос бўла олади.

Рейтингнинг учинчи ўрни Huawei компаниясига насиб этди. Унинг натижаси ҳам бироз ёмонлашди – 9,5 фоиздан 9,3 фоизга тушган. Бироқ бу сезиларли даражадаги пасайиш эмас. Рўйхатнинг кейинги ўринларидан Lenovo (5,8 фоиз), Xiaomi (5,5 фоиз) ва LG (5,1 фоиз) жой олган.

Apple’га нима бўлди?

Биринчи мавсумда ишлаб чиқарилган 249 миллион смартфонларнинг 42 миллиони Apple’га тегишли. Уч ой аввал бу кўрсаткич 44 фоизга баландроқ эди.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, iPhone тарихида ишлаб чиқаришнинг бу даражада қисқариб кетиши ҳеч ҳам кузатилмаган.

TrendForce мутахассиси Аврил Вунинг таъкидлашича, электрон бозорда iPhone 6s’га бўлган талаб юқори эмас. Улар iPhone 6’га жуда ўхшаш ва деярли ҳеч қандай қўшимча функцияларга эга эмас.

Март ойида сотувга чиққан iPhone SE ҳозирда Apple’нинг бозордаги ҳолатини iPhone 7 сотувга чиққунга қадар ушлаб турибди. Бироқ, янги 4 дюймли смартфон Хитой брендлари билан рақобатга учради ва ўрта нарх сегментида етакчи ўринни эгалламай қолди.

Мутахассислар фикрича, Apple 2016 йилда 15 миллионга яқин iPhone SE сотади. Сотилган iPhoneларнинг умимий ҳажми 213 миллионта қурилмани ташкил этади ва бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 10 фоизга қисқарган.