Жаҳон | 20:03 / 20.04.2016
1777
1 дақиқада ўқилади
Австралия ўз ҳудудининг 1 фоизини хитойликларга сотмоқда
Австралия Ирландия ҳудудига тенг бўлган ўз ҳудудини хитойлик инвесторларга сотиш бўйича битим тузди, деб хабар бермоқда The Independent нашри.
Маълум қилинишича, битим қиймати 371 млн долларни ташкил қилди. Энди томонлар икки давлат ҳукуматларининг маъқулловини кутмоқдалар.
Сотилаётган ҳудуд Австралиядаги энг йирик фермерлик поместьеси ҳисобланиб, айни вақтгача мамлакатда мол гўшти ишлаб чиқарувчи энг йирик компания S.Kidman & Co Ltd.’га тегишли бўлган.
Ернинг майдони деярли 11 млн гектар ёки Австралия ҳудудининг 1 фоизини ташкил қилади.