Беларусь бош вазир ўринбосари интернет ҳақида фикр билдирди
Беларусь бош вазир ўринбосари Анатолий Калинин мамлакатда бўлиб ўтаётган энг йирик IT-кўргазма ТИБО-2016да журналистларга интервью берган. Унинг видеолавҳаси «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «Чай з малинавым варэннем» гуруҳида жойлаштирилган.
"Бизнинг аксар фуқароларимиз, IT-технологиялар ва интернет-ресурс фойдаланувчиларидир; 9,5 млн фуқародан 13 млнга яқин фуқаромиз абонентлик иловаси ҳамда фойдаланишга эга. Бу шундан далолат қилади, ҳар бир фойдаланувчига энг замонавий трафиклардан татбиқ этиш учун, талаб-қизиқиши борасида ўз имкониятларини интеграция ва ривожлантириш учун ресурс яратилган», — дея мулозим сўзларини ўзгаришсиз келтиради Газета.Ru
Лавҳага фойдаланувчилар қолдирган изоҳларда, Калинин нима демоқчи бўлганини тушинишга ҳаракат қилишган. Айримлар беларуслик мулозим сўзларини дунёнинг бошқа етакчилари сўзларига ҳам қиёслашган.
Интернет фойдаланувчилари маъмурнинг 9,5 миллиондан 13,5 миллион деган сўзига ҳам эътибор қаратишган. Бу эса 144 фоиз демакдир.