Жаҳон | 00:45 / 20.04.2016
1567
1 дақиқада ўқилади

Берни Сандерс Манхэттен шаҳрида бўлиб ўтган Verizon компанияси ишчиларининг намойишида такроран иштирок этди

Бир неча кун аввал бўлиб ўтган Verizon компанияси ишчиларининг намойишида қатнашган Берни Сандерс Манхэттен шаҳрида бўлиб ўтган кейинги пикетда ҳам такроран иштирок этди. Сиёсатчи ва намойиш қатнашчилари компанияни очкўзликда ва бир неча “Америка ишчиларининг кўчага улоқтиришда” айблашди. Verizon компаниясининг деярли 40000 нафар ишчилари меҳнат шартномалари бўйича музокаралар келиб чиқиши, иш ўрнидан айрилиш хавфи туфайли ва компания раҳбарининг ўртача ишчидан 300 марта катта бўлган молиявий мукофотланишига қарши намойиш уюштиришди.

Аммо Verizon компанияси раҳбарининг таъкидлашича, улар оммавий ишдан бўшатиш ёки хорижга ишчиларни жўнатишни мақсад қилмаган. “Биз фақатгина самарадорликни ошириш учун кўплаб одамларни иш билан таъминлайдиган қўнғироқ марказларимизни бирлаштирмоқчимиз”, - дейди раҳбар.

“Лекин унинг сўзлари вақтинчалик ишдан озод этишлар бўлади, дегани эмасми?”, - деб изоҳ берди Fast Company нашри.