Жамият | 10:36 / 20.04.2016
2530
2 дақиқада ўқилади

Британиялик олимлар Британия энг кўп пиёнисталар яшайдиган давлат экани ҳақидаги фаразни йўққа чиқармоқчи бўлишди

Британиялик тадқиқотчилар мамлакат бўйлаб спиртли ичимликлар ичиш маданиятини ўрганиб чиқди. Муаллифлар фикрига кўра, бу тадқиқот натижалари "Буюк Британияни спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ қабул қилувчи одамлари жуда кўп давлат" деган тасаввурларни йўққа чиқаради. Тадқиқот Addiction журналида чоп этилган.

Олимлар қуйидаги маълумотларни аниқлади. Буюк Британияда меъёридан ортиқ спиртли ичимлик қабул қилиш ҳолатларининг деярли ярми (46 фоиз) уй шароитида учрайди. Уй шароитида шерик билан ичганда 10 фоиз одам ўта маст аҳволга тушиб қолади.

Британияликларнинг 14 фоизигина уйда ёлғиз ҳолда спиртли ичимлик ичади, оиласи билан 13 фоиз, уйда дўстлар даврасида (меъёридан кўпайтирмаган ҳолда) – 20 фоиз спиртли ичимликлар қабул қилади. Тахминан 11 фоиз британияликлар спиртли ичимликларни ичишни уйда шериклари билан бошлаб, паб-кафеларда давом эттиришни маъқул кўради.

Бунда ҳар бир британиялик ўртача 14 бирлик алкоголь (етти пинт пива ёки ярим бутилка вино) истеъмол қилади. Бундай давра иштирокчилари меъёрдан оширмасликка уринади.

Тадқиқот ишларида олимлар 2009-2011 йиллар давомида Alcovision Kantar Worldpanel лойиҳаси доирасида 90 минг катта ёшли одамларнинг турмуш тарзи ўрганилган ишдан фойдаланди. Қўшимча сифатида эса иштирокчилар спиртли ичимлик қабул қилиш жойи, вақти ва сабаби билан боғлиқ саволларга жавоб беришди.