Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 05:55 / 20.04.2016
1459
1 дақиқада ўқилади
Эквадор соҳиллари бўйида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди
Тинч океанида, Эквадор соҳиллари бўйида 15,4 км ер остида 5,5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геологик хизмати сайтида маълум қилинди.
Зилзила маркази соҳилдаги Муисне аҳоли пунктидан бор-йўғи 4 км узоқликда бўлган.
Эквадорда 16 апрелда содир бўлган 7,8 магнитудали вайронакор зилзиланинг маркази Муиснедан 28 км узоқликда бўлган.
Эквадор ҳукумати 16 апрелдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 499 нафарга етганини маълум қилди, минглаб одамлар жабрланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш