Фан-техника | 21:48 / 20.04.2016
1803
1 дақиқада ўқилади

Google Android’нинг бозордаги рақобатни ошира олишини исботлашга тайёр

Google компанияси Android операцион тизими бозорни янада рақобатбардош қилишига ишонади ва Еврокомиссия учун буни исботлаб беришга тайёр. Бу ҳақида РИА «Новости» Google компаниясининг катта вице-президенти ва бош маслаҳатчиси Кент Волкерга таянган ҳолда хабар берди.

Еврокомиссия компанияни Европа Иттифоқининг монополияга қарши қонунчилигини бузган, деб ҳисобламоқда. Сабаби, Google ўз компонентларини ўрнатишни талаб қилган. Еврокомиссия фикрича, бу ҳолат бошқа операцион тизим билан ишлайдиган қурилмалар савдосига тўсқинлик қилмоқда.

«Android очиқ код ва инновацияга эга ДТ асосида ажойиб, энг муҳими, барқарор экотизимни ривожлантиришга ёрдам берди. Биз Еврокомиссия билан ҳамкорлик қилишдан хурсанд бўламиз ва Android рақобатни рағбатлантириши ва фойдаланувчиларга кенг имкониятлар беришини исботлаб беришга тайёрмиз», — қайд этди Волкер.