Жаҳон | 07:39 / 20.04.2016
1497
1 дақиқада ўқилади

Керри ва Зариф Эрон билан бир қатор муҳим масалалар бўйича тараққиётга эришилганини маълум қилдилар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан музокаралар вақтида бир қатор муҳим масалалар бўйича тараққиётга эришилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

"Биз бугун бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдик ва улар бўйича бирмунча тараққиётга эришдик. Биз жума куни (22 апрель), иқлим бўйича келишувни имзолагандан кейин учрашиб, гаплашган нарсаларимизни расман мустаҳкамлашга келишиб олдик", деб айтди Керри.

Зариф ўз навбатида учрашувда Эрон "фойда кўриши мумкин бўлиши учун" ядровий дастур бўйича келишув қандай амалга оширилишига урғу берилганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Керри ва Зариф Нью-Йоркда, БМТ бош қароргоҳида ядровий келишувни амалга оширишни муҳокама қилишаётгани маълум қилинганди.