Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:06 / 20.04.2016
1315
1 дақиқада ўқилади
Олланд, Меркель, Обама, Кэмерон ва Ренци 25 апрель куни Ҳанноверда учрашади
Немис ОАВ хабарларига кўра, Франция президенти Франсуа Олланд, АҚШ раҳбари Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва Италия ҳукумати раиси Маттео Ренци 25 апрель куни Германиянинг Ҳанновер шаҳрида учрашади.
Беш давлат етакчилари халқаро мавзудаги долзарб муаммоларни муҳокама этишади.
Бугун АҚШ президенти Барак Обама бир неча кунлик хорижий сафари доирасида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга келган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш