Парижда қуролли кучларнинг йирик антитеррор ўқув машқлари бўлиб ўтди
19 апрель куни Парижнинг Монпарнас вокзалидаги бинолар мажмуасида қуролли кучларнинг йирик антитеррор ўқув машқлари бўлиб ўтди. Уларда биринчи марта уч асосий ташкилот - полиция (Raid), жандармерия (GIGN) ва Париж жиноий қидирув бошқармаси (BRI) бир вақтнинг ўзида иштирок этди.
Ўқув машқларида Франция ички ишлар вазири Бернар Казнёв, Париж префекти Мишель Кадо ва жандармерия ва полиция бошлиқлари қатнашди.
Режага мувофиқ, аввал ҳеч бирга ишламаган уч махсус идоранинг ўзаро ҳамкорлиги ишлаб чиқилди. Террористларга айнан шундай жавоб бериш зарурати Париждаги 2015 йилда бўлган терактлар талабидир. Ўшанда махсус қисмлар келишиган ҳолда ҳаракат қилмагани туфайли экстремистларни бартараф этиш кечикканди. Бунинг натижасида террорчилар 90 кишини отиб ўлдиришганди. Жами қурбонлар сони 130 нафарни ташкил қилади.
19 апрель кунги ўқув машқларида Монпарнас вокзалига бир вақтнинг ўзида 9 кишининг ҳужуми уюштирилди, улар йўловчиларни ўққа тутишди, перронда жўнашга тайёр икки поездни қўлга олишди, шунингдек кутиш залидаги йўловчиларни гаровга олишди.
Ўқув машқлари мобайнида 150 кишилик таркибдан иборат уч идоранинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ишлаб чиқилди. У атиги 10 дақиқа давом этди. Натижада қўлга олинганларнинг уч гуруҳи йўқотишларсиз озод қилинди, "сохта террористлар"нинг аксарият қисми "йўқ қилинди".