Қозоғистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фақат қозоғистонликларга сотилиши таъкидланди
Қозоғистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар хорижликлар ва ўралмонларга (хорижликлар ёки Қозоғистон фуқаролигига эга бўлмаган қозоқлар) хусусий мулк сифатида берилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёти вазирлигининг Қурилиш, уй-жой коммунал жўжалиги ва ер ресурларини бошқариш ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Бойиржон Смағулов матбуот-анжуманда маълум қилди, деб хабар бермоқда primeminister.kz портали.
"Қозоғистон Ер кодексининг 24-моддаси "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи"га кўра, хорижликлар ва ўралмонларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар хусусий мулк сифатида берилмайди, уларга ерлар фақат 25 йилга ижарага берилиши мумкин. Бу қонун билан аниқ кўрсатилган", деб айтди Смағулов.
Бироқ ерлар уйлар, хусусий уй-жой қуриш, ўрмон етиштириш учун сотилиши мумкин.
Қозоғистон миллати режасининг 35-қадамига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар сотилиши кўзда тутилган. Истовчилар ерларни аукционлар орқали сотиб олишлари мумкин. Ижарачилар учун 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўланадиган, ернинг кадастр нархининг 50 фоиз миқдорида имтиёзли нарх кўзда тутилган.
Таъкидланишича, ер майдонларининг кадастр нархи 2003 йилда белгиланган. Бу нарх ернинг тури, қайси ҳудудда жойлашганига боғлиқ. Мисол учун, шимолий вилоятлардаги ўтлоқ ерларнинг бир гектари 2400 танга, экин ерлари эса бир гектарига ўртача 24 минг танга туриши мумкин.