Times Туркия ва Сурия чегарасида яна ўт очилгани ҳақида хабар берди
Туркия чегара қўшинлари ўз мамлакатидаги ҳарбий можародан қочиб, Сурия-Туркия чегарасини кесиб ўтишга ҳаракат қилаётган сириялик аёллар ва болаларни ўққа тутишда давом этмоқда. Бу ҳақида The Times нашри маълум қилди.
Газета отиб ўлдирилган саккиз нафар суриялик ҳақида хабар берди, уларнинг ҳаммаси аёллар ва болалардан иборат. Турк чегарачилари жанговар қуролларини ишга туширган вақтларида суриялик қочоқлар гуруҳи контрабандистлар фойдаланадиган тоғ йўли орқали чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган.
"Улар қуролсиз кишиларни ўлдиришмоқда. У ерда қуролдан яраланган бир кичик қизча бор эди, биз унга тун ботгунга қадар имкониятимиздан ортиқ ҳеч нарса қила олмадик. Ёши катта эркак ва аёл йўқолиб қолишди. Ҳойнаҳой, уларни ҳам отиб ташлашган", - дея хабар берди чегарадан эсон-омон ўтиб олган ҳалаблик ҳуқуқшунос Абдумуним Кашкаш.
Бундан аввал турк чегарачилари томонидан 16 нафар суриялик қочоқнинг отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.