Жаҳон | 23:48 / 20.04.2016
1205
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ўқувчиларга хиралик қилган ўқитувчи 508 йиллик қамоқ жазосига тортилди

Туркиянинг Қараман вилоятидаги диний мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга хиралик қилгани учун суд қарори билан 508 йилу 3 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Судланувчи 12-14 ёшдаги 10 нафар ўқувчига нисбатан жинсий зўравонликда айбдор деб топилди.

Судланувчининг ўзи айбини тан олди, бироқ берган кўрсатмаларидан воз кечди ва улар босим остида олинганини айтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш