Жаҳон | 21:09 / 20.04.2016
2576
2 дақиқада ўқилади

Вашингтондаги космонавтика музейида Гагарин бюсти ўрнатилди

Вашингтондаги авиация ва космонавтика музейи ўзининг коллекциясига инсоният тарихидаги биринчи фазогир Юрий Гагариннинг шлем ва скафандрдаги бронзадан ишланган бюстини олди. Ҳайкалнинг тантанали топширилиш маросими 1961 йил 12 апрелда фазогирнинг "Восток-1" коинот кемасидаги тарихий парвозининг 55 йиллигига бағишланди. Бюст музейнинг Вашингтон четидаги шаҳардаги филиалида доимий экспозициянинг бир қисми бўлади. Ҳайкални украиналик ҳайкалтарош Алексей Леонов ясаган.

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Сергей Кисляк Россия ва АҚШнинг биргаликда иш тажрибаси "коинотни тадқиқ қилиш, бир-бирига ёрдам бериш учун биргаликдаги миссия ва дастурларни гоҳида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб амалга оширишдаги ютуқларни кўрсатишини" таъкидлаб ўтди. "Бу ёш авлодларга биргаликда қанча кўп ишни қилиш мумкинлигини кўрсатади", деб айтди Кисляк ва бунга коинот борасидаги ҳамкорликни мисол қилиб кўрсатди. У "муносабатларни айирувчи эмас, балки бирлаштирувчи нарса атрофида қуришга" чақирди.

Музей директори ўринбосари Рожер Лоунис бюстни "ажойиб совға" деб атади ва "уни қўз қорачиғидек сақлаш"га ваъда берди ҳамда бу буюст "музей коллекциясини янада бойроқ қилишига" ишонч билдирди.

Авиации ва космонавтика миллий музейи Вашингтондаги энг йирик музейлардан ҳисобланади. Бюст музейдаги Юрий Гагарин билан боғлиқ биринчи экспонат эмас. Музейда Россия ва Собиқ иттифоқ космонавтикасининг 400 та раритети орасида инсониятнинг коинотга биринчи парвози машғулотларида фойдаланилган скафандр, почта маркалари, 1975 йилда АҚШ ва Собиқ иттифоқнинг коинот кемалари туташгандан кейин чиқарилган "Союз-Аполлон" сигарети пачкаси, россиялик фазогирларнинг суратлари, кўплаб ҳужжатлар ва фотосуратлар бор.