Спорт | 20:44 / 20.04.2016
1504
1 дақиқада ўқилади

Венгер «Арсенал»дан кетмоқчи эмаслигини маълум қилди

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. У мавжуд шартномасини охиригача ўташ ниятида эканини айтган. Ушбу мутахассис билан келишув 2017 йилнинг ёзига қадар амал қилиши мўлжалланган.

«Мен ҳамиша ўз шартномамга ҳурмат билан қараганман. Лекин бу саволга қайтишни истамайман. Мендан ёзда кетишим мумкинлигини сўраманг. Бу саволнинг жавоби аниқ», — дея Венгернинг сўзларини келтиради The Mirror нашри.

Венгер жорий мавсумдаги натижалар туфайли мухлислар босими остида қолмоқда.

Бироз олдинроқ, «Вест Бромвич»га қарши ўйинда «Арсенал» стадионига мухлислар ташрифи бўйича антирекорд қайд этилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.