Жамият | 22:04 / 20.04.2016
2997
2 дақиқада ўқилади

Хонанда Шаҳриёр “Тарона”дан ҳайдалганини инкор этди

Эстрада қўшиқчилиги санъатининг реп жанрида ижод қилишни Шоҳрухдан кейин бошлаган Шаҳриёр “Бекажон” газетасида берган интервьюсида ижодий танаффуснинг сабаблари, “Тарона”дан нега кетганлигига изоҳ берди.

Шаҳриёр 1989 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Ўзининг айтишига қараганда Шаҳриёрни илк маротаба юзага чиқарган “Севимли ижрочи” лойиҳаси бўлиб, 2002 йилдан Самарқанд “Ёшлар маркази” қошидаги ушбу лойиҳада қатнаша бошлайди.

2005  йил Самарқандда бўлиб ўтган “Реп фестивали”да Сурат Каримов ва “Тарона”нинг вакиллари ҳам мутасаддилар қаторида бўлиб, фестивал якунлангач Шаҳриёр реп йўналишидаги янги лойиҳага таклиф қилинди. 

—  Бир ҳафта ўтгач, пойтахтга йўл олдим. Бу ердаги кураш осон кечмади. Рақобат кучли эди. Аммо улар...

Компаниядан кетишимга ҳеч қандай сабаб бўлмади. Шунчаки шартнома муддати тугади, холос. Мен ҳам якуний хулосага келдим ва ўзим мустақил равишда ижод қилишни истадим. Мен у ерда ҳеч ким “турткилагани” йўқ. Эҳтимол, келажакда яна бу компания билан ҳамкорликда ишлармиз. Ижодий танаффуснинг сабаби, ҳаётимда жуда кўп воқеалар рўй берди. Кўп нарсалар ўзгарди... Ижодимни бошқатдан бошлаш, янги қарорлар қабул қилишим учун шу кунгача бўлган ижодимни босиб ўтган йўлларимни сарҳисоб қилишни истадим. Шу бир оз вақт талаб қилди.