Жамият | 15:39 / 20.04.2016
7901
2 дақиқада ўқилади

Ёшларга ишга жойлашиш технологияси ўргатилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида иш қидирувчи ёшлар учун “Ишга жойлашиш технологияси” мавзусида тренинг ташкил этилди.

Унда Ёш тренерлар мактаби аъзолари ва таълим муассасасининг битирувчи босқич талаба, ўқувчилари ва битириб илк бор иш излаётган ёшлар иштирок этди.

Тингловчилар тренинг доирасида ишга жойлашаётганда суҳбатдан мувафаққиятли ўтиш кўникмаларига, ишга киришда керак бўладиган ҳужжатлар, меҳнат фаолиятини бошлаганда бериладиган имтиёз ва кафолатлар ҳақида маълумотларга эга бўлди.

Шунингдек, ёшлар “Меҳнатни муҳофаза қилиш асослари”, “Жамоа шартномасидаги ёшлар учун кафолатлар” мавзулари бўйича ўқитилди.

Биринчи тренинг тажриба тариқасида ўтказилиб, у ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Тренинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, кейинги тренинг-семинарларда дастурни такомиллаштириш, мавзуларга кўпроқ вақт ажратиш, назария билан бирга амалиётда қўлланаётган тажрибаларни ҳам ўргатиш бўйича хулоса қилинди.