Спорт | 16:05 / 20.04.2016
1659
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» раҳбарияти ёзда Погбани 100 млн еврога ҳам сотмасликка қарор қилди

Туриннинг «Ювентус» жамоаси ёш яримҳимоячиси Поль Погбани ёзги трансферлар вақтида сотмасликка қарор қилган. Бу ҳақда la Gazzetta dello Sport хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, туринликлар клуби раҳбарияти франциялик 23 ёшли ушбу футболчи атрофида жамоани шакллантиришни режалаштирган.

Манбанинг маълумотига кўра, жамоа раҳбарияти ушбу футболчи учун ҳатто 100 млн евро таклиф қилинса ҳам буни рад этади.

Кейинги вақтларда ушбу футболчига «Барселона», «ПСЖ», «Челси» ҳамда «Манчестер Сити» жамоаларидан жиддий қизиқишлар бўлаётганди.