2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонда корхоналар сони 20546тага етди
2016 йилнинг январь-март ойларида янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотлар сони 20546тани ташкил этиб, шундан 8480таси кичик тадбиркорлик (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) субъэктларидир. Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 2141таси Тошкент шаҳри, 2783таси Жиззах, 2446таси Фарғона, 2340таси Тошкент, 1727таси Қашқадарё, 1649таси Самарқанд, 1266таси Наманган, 1218таси Сурхондарё, 1048таси Андижон, 807таси Сирдарё, 775таси Бухоро, 700таси Хоразм, 609таси Навоий вилоятлари ва 1048таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 12786таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 2614таси саноат ва қурилиш, 2076таси савдо ҳамда 3070таси бошқа фаолият турларида ташкил этилди.
2016 йил 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг (фермер ва дехқон хўжаликларисиз) умумий сони 261,9 мингтани ташкил этиб, шундан 211,4 мингтаси кичик тадбиркорлик субъэктлари ҳисобланади.