Фан-техника | 23:03 / 21.04.2016
2100
1 дақиқада ўқилади
500 та биринчи Ford GT автомобилига 7 минг киши буюртма берди
Ford компанияси яқин икки йилда GT суперкарининг 500 донадан иборат бўлувчи биринчи партиясини сотиб олишга 7 мингта буюртма олди. Бу ҳақда Car and Driver нашри хабар бермоқда.
Компания 13 апрелдан бошлаб Ford GT’ни сотиб олишга буюртма олишни бошлади. АҚШда буюртмаларни 12 майда, Хитой, Макао ва Филиппинда 24 майда олиш тўхтатилади. Шундан кейин компания 90 кун ичида биринчи партиядаги машиналар эгаси бўладиган одамларни танлай бошлайди.
Компания буюртмалар олишдан аввал GT суперкари эгаларига айланмоқчи бўлганларга бир қатор шартларни қўйганди, Мисол учун, компания машинанинг янги эгалари автомобилни гараж ва музейда сақламасдан, ундан фойдаланишларини истамоқда.