Спорт | 21:56 / 21.04.2016
1442
1 дақиқада ўқилади

Бэйл жароҳатдалиги вақтида гольф турнирида иштирок этгани учун Зидандан танбеҳ эшитди

«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоанинг умумий гуруҳдаги машғулотига қайтди. У ўтган ҳафтада бел қисмидан олган жароҳати туфайли «Вильярреал»га қарши ўйинни (3:0) ўтказиб юборганди. Энди у тўлиқ соғайган ва ўйнашга тайёр.

Бейл шанба куни «Райо Вальекано»га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.

Лекин уэльслик футболчи ўз вақтини 8 соатлик гольф турнирида ўтказгани жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга ёқмаган. Мураббий унга танбеҳ берган ва ундан ўз соғлигига нисбатан жиддий муносабатда бўлишни талаб қилган.