Жаҳон | 06:52 / 21.04.2016
1712
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Эфиопия ғарбида 100 га яқин бола жангарилар томонидан ўғирлаб кетилди

Эфиопия ғарбидаги қишлоқлардан қуролланган жангарилар томонидан 100 га яқин бола ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда журналистларга БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, ЮНИСЕФ "15 апрелда Эфиопия ғарбида 100 га яқин боланинг ўғирланишини қатъий тарзда қоралайди". Унинг айтишича, қишлоққа Жанубий суданлик мол ўғрилари ҳужум қилган. "Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, болалар ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида ҳам бўлган", деб қўшимча қилди Дюжаррик.

Дюжаррикнинг маълум қилишича, БМТ ходимлари вазиятни баҳолашмоқда ва жабр кўрган жамоатга ёрдам беришга тайёр, Эфиопия ҳукумати эса ўғирланган болаларнинг озод қилинишига ҳаракат қилмоқда. "Болаларга исталган сабаб бўйича ҳужум қилиш инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва инсонийликка таҳдид ҳисобланади", деб айтди Дюжаррик ва болаларнинг "тезроқ ва сўзсиз" оилаларига қайтарилишига чақирди.