Жаҳон | 17:47 / 21.04.2016
1925
1 дақиқада ўқилади

БМТ: йил бошидан бери 561 минг суриялик инсонпарварлик ёрдами олди

2016 йил ўтган даври мобайнида, Суриянинг энг муҳтож ҳудудларида истиқомат қилаётган 561 мингдан ортиқ инсонга гуманитар ёрдам берилган. БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси шу ҳақда хабар қилмоқда.

"2016 йил бошидан бери БМТ ва унинг ҳамкор ташкилотлари 561 мингдан ортиқ кишига гуманитар ёрдамларни етказиб берди. Улар етиб бориш қийин бўлган манзилларда истиқомат қилишади", — дейилади бошқарма ахборотномасида.

Бир ҳафта аввал, БМТ воситасида инсонпарварлик ёрдами олган сурияликлар сони 450 минг кишини ташкил этган эди, деб хабар қилади ТАСС агентлиги.