Жаҳон | 15:13 / 21.04.2016
1669
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Украинага яна 600 миллион евро беришга тайёр

Европа Иттифоқи Украинага 600 миллион евро миқдорида иккинчи ёрдам траншини тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Европа қўшничилик сиёсатини кенгайтириш масалалари бўйича еврокомиссари Йоханнес Ханга таяниб РИА “Новости” хабар берди.

Шу ўринда у Халқаро валюта жамғармасининг ислоҳотлар бўйича шартлари бажарилган тақдирдагина Украинага ёрдам тақдим этилишига урғу берди.

Бундан ташқари, Хан Еврокомиссия Украинада янги ҳукумат шаклланишига хайрихоҳ эканини ҳам маълум қилди.