Жамият | 11:17 / 21.04.2016
1843
1 дақиқада ўқилади

Facebook фойдаланувчиларнинг постлари учун пул тўламоқчи

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларга улар пост жойлаштирганлари учун пул тўлашни режалаштирган. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Айни дамда тармоқ фойдаланувчилар учун кенг турдаги қизиқарли имтиёзларни қидирмоқда. Шундай қилиб, оргинал контентдаги постга "лайк" босган ўқувчилар “чой-чақа”, эҳсон қолдиришлари ёки реклама даромадларидан фоиз олишлари мумкин бўлади.

Компания фойдаланувчилар репост ва лайкларни суиистеъмол қила бошлаганликларини пайқаган. Янги контентда эса бу каби ҳолатлар деярли йўқ. Бундан ташқари, Instagram каби хизматларнинг пайдо бўлиши ижтимоий тармоқда фойдаланувчиларнинг ўз суратларини жойлаштирган постлари сонини камайтириб юборган.