Фан-техника | 23:37 / 21.04.2016
8127
2 дақиқада ўқилади

Ford Mustang дунё бўйлаб энг кўп сотилувчи спорткарга айланди

Икки эшикли Ford Mustang 2015 йил сарҳисоби бўйича дунёдаги энг кўп сотилувчи спорткар деб топилди. Бу ҳақда IHS Automotive таҳлилий фирмаси хабар берди.

12 ой ичида Ford компанияси 141 минг 868та «Мустанг»ни сотишга улгурди. Улардан 30 мингга яқин нусхаси алмаштириш учун модификация қилинган. Бироқ бошқа моделларнинг сотуви ҳақида Ford ҳам, IHS ҳам аниқ маълумот бермаган.

IHS қайд этишича, Mustang 2015 йилнинг биринчи олти ойидан бошлаб етакчилик қилиб келган. Биринчи яримйилликда 76 минг 124та спорткар сотилган.

«Мустанг» жорий йилда ҳам етакчиликни қўлдан бой бермай келмоқда. Март ойида Шимолий Америкада моделнинг 12 минг 563та нусхаси сотилган. Chevrolet Camaro ва Dodge Challenger эса жорий йилнинг уч ойида 12 минг 248 нусхада сотилди.

АҚШда Ford Mustang тўртта мотор билан сотилмоқда: 2.3 (310 от кучи), 3.7 (300 от кучи), 5.0 (435 от кучи) ва 5.2 (526 от кучи). Моделнинг энг арзон варианти 24 минг 145 долларга баҳоланган.

2014 йилда IHS Automotive маълумотига кўра, Mazda MX-5 родстери дунёда энг кўп сотилган спорткар бўлган.