Жамият | 15:48 / 21.04.2016
1681
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда «Панама архиви»ни чоп этган газета бош муҳаррири ишдан бўшатилди

Ҳонгконгда «Панама архиви»ни чоп этган «Мин Пао» газетаси бош муҳаррири вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган ходими ишдан бўшатилди. Муҳаррирнинг бўшатилиши «ресурсларни сақлаш» учун экани тушунтириб ўтилган.

Нашр касаба уюшмаси берган баёнотида Кэун Квок-Юэннинг истеъфосидан «жуда афсусда» эканини билдириб ўтган.

Касаба уюшмаси аъзолари нашр раҳбари Чун Тен Сионг билан учрашиб, унинг қарорини муҳокама қилишни истамоқда.

«Панама архиви» — бу Панаманинг офшор компанияларни рўйхатга олувчи Mossack Fonseca юридик фирмаси билан боғлиқ 10 миллиондан ошиқроқ ҳужжатлар жамланмаси. Архив маълумотларида хитойлик ва ҳонгконглик раҳбарларнинг яқинлари томонидан ташкил этилган корхоналар ҳақида ҳам маълумотлар берилган.