Жамият | 16:14 / 21.04.2016
1945
1 дақиқада ўқилади
Кличко ишга велосипедда кетиш чоғида йиқилиб тушди
Киев шаҳри мэри Виталий Кличко ишга бориш вақтида велосипеди билан ағанаб тушган. Бу ҳақда Украинадаги "Вести" нашри хабар тарқатган.
Манбанинг маълумотига кўра, Кличко велосипедда йўл четидаги тўсиқдан сакраб ўтмоқчи бўлганида муваффақиятсизликка учраган. Лекин унга ёрдам беришга ҳожат бўлмаган, у тезда ўрнидан туриб, ҳаракатланишда давом этган.
Аввалроқ, Кличко бундан буён ишга 4 минг долларлик велосипедида қатнаши ҳақида хабар берилганди.
Кличко дорогою на роботу впав з велосипеда.#кличко #киев #события
— События (@Sobytiya) 21 апреля 2016 г.
via: https://t.co/21f0fGfs0D pic.twitter.com/1aPLo1y6Nf