Спорт | 15:40 / 21.04.2016
1697
1 дақиқада ўқилади

Лучано Спаллетти Евро-2016дан сўнг Италия терма жамоасини бошқариши мумкин

Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия терма жамоаси бош мураббийлигига жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар тарқатди.

Римдаги нашрнинг таъкидлашича, Италия футбол федерацияси Евро-2016 мусобақасидан кейин термани тарк этадиган Антонио Конте ўрнига айнан Спаллеттини таклиф этишни кўзлаб турибди. Федерация раҳбарияти мазкур ғояни қўллаб-қувватламоқда.

Спаллеттининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аммо мураббий жамоада Франческо Тотти билан келиб чиққан муаммо туфайли олдинроқ ўз лавозимидан кетиши мумкин.