Иқтисодиёт | 22:19 / 21.04.2016
2445
1 дақиқада ўқилади

ОПЕК 2016 йил охирига келиб нефть бозори мувозанатга келишини кутмоқда

ОПЕК бош котиби Абдуллоҳ ал-Бадрий 2016 йил охири–2017 йил бошига нефть бозори мувозанатга келишини кутаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Мен бозор жорий йил охири-2017 йил бошига ўзгаришига умид қиламан. Ҳозир бизда мавжуд бўлган ягона муаммо – меъёрдан ортиқча нефть олишдир. Агар биз бу муаммони ҳал қила олсак, бозор мувозанатга келади", деб айтди Бадрий Халқаро нефть саммити саҳнаси ортида.

Аввалроқ маълум қилинганидек, нефть ишлаб чиқарувчилар Қатарда ўтган учрашувда нефть олиш ҳажмини музлатиш бўйича келиша олмаганлар.