Жаҳон | 15:56 / 21.04.2016
2147
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси дипломатлари икки мамлакат президентлари учрашувини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев ва Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Григорий Карасин Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида Москвада бўлиб ўтадиган учрашув масалаларини муҳокама этишди. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар бермоқда.
"Томонлар Россия-Ўзбекистон раҳбарлари ўртасида кечадиган учрашувни олий даражада ўтказишни ва кун тартибида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама этишди", — дейилади Россия ТИВ сайтида эълон қилинган маълумотда.