Ўзбекистонда темир йўл станцияларидан ташилган юк ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 минг тоннага ортди
Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2016 йил биринчи чорак якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 27 февралида Қамчиқ довони орқали ўтадиган 19 километрлик туннелда бурғулаш, ковлаш ишлари тўлиқ тугалланган. Ҳозир сўнгги пардозлаш ва пўлат изларни ётқизиш, электрлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Темир йўл станцияларидан ташилган юк ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 минг тоннага ортган. 4,9 миллион йўловчига хизмат кўрсатилган. Экспорт хизматлари ҳажми 81,4 миллион долларни ташкил этган. 85,2 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари, жумладан, маҳаллийлаштириш дастури доирасида 12,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Темир йўлларни реабилитация қилиш, локомотивларни қайта тиклаш, юк вагонларининг хизмат муддатини узайтириш ишлари амалга оширилган.