Жаҳон | 16:27 / 21.04.2016
1399
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Россия фильмларини кўришни тақиқловчи қонунга имзо чекди
Украина президенти Петро Порошенко Россияда 2014 йил 1 январдан кейин яратилган фильмларнинг намойишини тақиқловчи қонунни имзолади. Бу ҳақида "112 Украина" телеканали хабар берди.
"Мазкур қонун лойиҳаси Украина миллий хавфсизлигининг ҳимоясини кўтариш, жамиятда айирмачилик кайфиятнинг пасайиши ва давлат авторитетининг мустаҳкамланишига қаратилган", - деб таъкидланади ҳужжатдаги тушунтириш хатида.
Бундан аввалроқ, Украина миллий кенгашининг телерадио масалалари бўйича раҳбари Юрий Артеменко маданият вазирига Россия маданият ходимларининг қора рўйхатини қайта кўриб чиқиш талаби билан чиққан.
Украинада шунингдек Россиянинг 13та телеканали ва актёр Юрий Гальцев ва хонанда Григорий Лепс иштирокидаги фильмлар ҳам тақиқланган.