Спорт | 10:43 / 21.04.2016
1271
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Испания чемпионатида қаторасига 7 мавсумда 100тадан ортиқ гол урмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати 34-турида «Вильярреал»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувда мадридликларнинг 99, 100 ва 101-голлари қайд этилди.

Шу тариқа, «Реал» жамоаси 2008-09 йиллар мавсумидан буён, яъни Криштиану Роналду жамоага келиб қўшилгач, қаторасига 7 мавсумда 100тадан ортиқ гол урди.

Роналдунинг трансферигача жамоа фақат бир марта, 1989/90 йилги мавсумда 100тадан кўп гол уришни уддалаган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш