Иқтисодиёт | 18:03 / 21.04.2016
2155
1 дақиқада ўқилади
Россия Банки доллар ва евро қиймати кескин пасайтирди
Россия Банки 22 апрель куни ўрнатган долларнинг расмий қиймати 65,03 рублни ташкил этди. Яъни доллар 1,01 рублга арзонлаган. Евро қиймати эса 73,46 рубль деб белгиланди (минус 1,55 рубль).
Москва биржасида Америка долларининг қиймати 65,11 рубль, евро эса – 73,68 рубль. Рублнинг қадри нефть нархининг ўсиши билан барқарорлашмоқда. Brent маркали нефть баррели 46,05 доллар деб баҳоланмоқда.
12 апрель куни Россия молия вазири Антон Силуанов нефть нархи қимматлашган вазиятда рублнинг паст курсини сақлаб қолишга ваъда берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат агар нефть қимматлашса, барча қўшимча даромадларни захира жамғармалрига ўтказиш имконини берувчи янги камчиқим қоидани ишлаб чиққан.