Жаҳон | 07:34 / 21.04.2016
1992
1 дақиқада ўқилади

Украина бош вазири Гройсман президентликка даъвоси йўқлигини айтди

Украина бош вазири Владимир Гройсман айни вақтда президент бўлишга даъвоси йўқлигини айтди.

Гройсман бу ҳақда "24 телеканал"га берган интервьюсида маълум қилди. Бу ҳақда "Апостроф" нашри хабар берди.

"Бугун 20 апрель. Ёзиб олинг: менинг президент бўлишга даъвоим йўқ", деб айтди Гройсман.

Гройсман Украина президенти Пётр Порошенко билан алоқаси ҳақидаги саволга "Мен президент жамоасидаман. Бу бироз баландпарвоз янграши мумкин, бироқ мен Украина жамоасида эканлигимни айтишим мумкин", деб жавоб берди.

Гройсман президент, ҳукумат ва парламент айни вақтда "давлат манфаати йўлида ишлаши лозимлигини" таъкидлаб ўтди. 

14 апрелда Украина парламенти 257 овоз билан собиқ бош вазир Арсений Яценюкнинг истеъфога кетиши ва унинг ўрнига Владимир Гройсманнинг тайинланишига овоз берган.