Фан-техника | 07:44 / 21.04.2016
2471
1 дақиқада ўқилади
Хакерлар Apple ID паролларини смс-хабар ёрдамида ўғирлашмоқда
Apple қурилмалари фойдаланувчилари Apple ID’нинг тўсилиши ҳақида хабарлар олишмоқда. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.
Apple’нинг техник хизмат кўрсатиш хабари остида ниқобланган хабарда бир ҳавола бўйича ўтиш таклиф қилинмоқда. Ҳавола бўйича компаниянинг расмий саҳифасига ўхшаш сайтга ўтгач, фойдаланувчиларга ўз логин ва паролларини киритиш таклиф қилинган.
Шундан кейин аккаунт гўёки "хавфсизлик мақсадида" тўсиб қўйилгани ҳақида хабар чиқади. Хакерлар аккаунтни блокдан чиқариш учун эса шахсий маълумотлар ва банк картаси рақамини киритишни талаб қилишмоқда.
Таъкидланишича, ушбу хабар Apple’нинг техник хизмат кўрсатиш тизими билан умуман алоқаси йўқ ва хакерлик ҳужуми натижаси ҳисобланади.