Жамият | 19:22 / 21.04.2016
2537
2 дақиқада ўқилади

Халқ таълими тизимида чет тилларни ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Миллий матбуот марказида халқ таълими тизимида чет тилларни ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Халқ таълими вазири У.Иноятов ва бошқалар қатншди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Мамлакатимиздаги 8 минг 543 умумтаълим мактабида инглиз тили фани ўқитилади. 2015-2016 ўқув йили учун 1-синф ўқувчиларига мўлжалланган 641 минг нусха инглиз тили, 26 мингдан зиёд немис тили, 20 минг нусха француз тили дарслиги, машқ дафтарлари чоп этилди. 42 нафар энг яхши инглиз тили ўқитувчиси Буюк Британиянинг нуфузли университетларида малака оширди.

2016-2017 ўқув йили учун тайёрланган “Kids’ English 4”, “Deutsch mit Spaβ 4”, “Hirondelle 4” дарсликлари тажриба-тадқиқот мактабларида синовдан ўтказилди.

Матбуот анжуманида 4-синф ўқувчилари учун яратилган “Kids’ English 4” ўқув дарслигининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Йиғилиш иштирокчилари пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 90-умумтаълим мактабида бўлиб, у ерда чет тили фанларининг ўқитилиши, энг сўнгги педагогик технологиялар билан танишди. “Kids’ English 4” китоби асосида ўтилаётган дарсларни кузатишди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.