Жаҳон | 08:31 / 21.04.2016
1670
1 дақиқада ўқилади
ХАМАС жангарилари Қуддусдаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммаларига олдилар
Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати жангарилари 18 апрелда Қуддусда автобус портлаши учун жавобгарликни ўз зиммаларига олдилар. Бу ҳақда Haaretz нашри хабар бермоқда.
Жангарилар терактни амалга оширган 19 ёшли йигит Вифлеем яқинидаги қочқинлар қароргоҳидан бўлганини айтишди.
Йигит ҳалок бўлган тиббиёт маркази ходимлари йигит ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслар.
Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху автобус портлатилишига алоқадор барча кимсаларни топишга ваъда берганди.
Қуддусда автобус портлаши оқибатида 21 киши жароҳат олган, улардан бирининг аҳволи оғир қолмоқда.