Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:33 / 21.04.2016
1401
1 дақиқада ўқилади
Япониянинг бошқа ороллари аҳолиси зилзиладан жабрланган Кюсю оролига ёрдам қўлини чўзди
Япониянинг йирик шаҳарлари аҳолиси 1 ҳафта давом этган вайронкор зилзиладан азият чеккан жануби-ғарбий ҳудуддаги Кюсю ороли аҳолиси учун зарур нарсалар ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказмоқда.
ТАСС мухбири “Замин фарзандлари” (Kids Earth Fund, KEF) жамғармаси томонидан ташкил этилган Токиодаги инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш пунктларидан бирига ташриф буюрди ва шаҳар аҳолиси қутиларни тўлдириб сув, кийим, хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулоталарини келтириб бераётганларига шахсан гувоҳ бўлди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш